ЕҲХТ Ўзбекистонда зўравон экстремизмга қарши курашишда полиция ва жамият орасидаги фаол ўзаро ҳаракатга асосланган ёндашишни қўллашда ёрдам кўрсатмоқда
ТОШКЕНТ, 29 ноябрь 2016 й. - Бугун Тошкентда ЕҲХТ томонидан ташкиллаштирилган «Терроризмга олиб келувчи зўравон экстремизм ва радикализацияга (ТОЗЭР) қарши курашиш: Полиция ва аҳоли орасидаги ўзаро ҳаракатга асосланган ёндашиш» мавзусидаги икки кунлик миллий семинар ўз ишини бошлади.
Семинарда 50дан ортиқ иштирокчилар, шу жумладан, Бельгия, Канада, Грузия, Қирғизистон, Нидерландия, Испания, Покистон, Буюк Британия, Америка Қўшма Штатлари, Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигининг Аксилтеррор Маркази, ЕҲХТнинг Демократик Институтлар ва Инсон Ҳуқуқлари Бюроси, ЕҲХТ Секретариатининг Трансмиллий Таҳдидлар Бошқармасининг Аксилтеррор Бўлими экспертлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси давлат органлари ва фуқаровий жамият вакиллари қатнашмоқда.
Семинар мақсади – терроризмга олиб келувчи радикализациянинг олдини олиш ва унга қарши курашиш бўйича мамлакатнинг саъй-ҳаракатларини енгиллаштирувчи ва мазкур муаммони олдиндан бартараф қилувчи ечимларни биргаликда ишлаб чиқишда ҳуқуқ-тартибот органлари, давлат ҳокимияти органлари ва фуқаролар орасидаги «полиция-жамият» кўринишидаги ҳамкорлик муносабатларини тузиш орқали мазкур муаммони ечишга жамиятни жалб этишнинг муҳимлигини алоҳида қайд этиш.
«Давлат ҳавфсизлиги органлари, фуқаровий жамият, маҳаллий ҳокимият органлари ва маҳаллий аҳоли орасидаги ҳамкорлик зўравон экстремизмга қарши самарали курашишда ўта муҳим аҳамиятга эга» - дея таъкидлади Ўзбекистондаги ЕҲХТ лойиҳалари координатори, элчи МакГрегор жаноблари, - «Қарши ҳаракат чоралари комплекс равишдаги ёндашишни талаб қилади, ва бунда оилалар, милиция таянч пунктлари профилактика инспекторлари, маҳаллий аҳоли ва диний раҳбарлар ҳал қилувчи ролга эга».
Очиқ эксперт муҳокамалари ТОЗЭРга қарши курашишда полиция ва жамият орасидаги ўзаро ҳаракат бўйича миллий ва ҳалқаро нуқтаи назарлар билан алмашишга ва фақатгина тергов ва жиноий суд органлари ёрдамида эмас, балки мамлакат ҳудуди ва ташқарисидаги манфаатдор томонларни жалб этиш орқали таҳдидларни олдиндан бартараф этиш ва уларга жавобан қарши ҳаракат қилиш бўйича чораларни кенгайтириш зарурлигини муҳокама қилишга имконият яратиб беради.
Семинар ЕҲХТ ва Ўзбекистон Республикаси орасидаги қўшма лойиҳанинг қисми бўлиб, бу лойиҳа инсон ҳуқуқлари ва қонун устуворлиги нормаларига риоя қилган холда терроризм билан боғлиқ таҳдидларга жавобан самарали ҳаракат қилишда амалдаги мутахассислар салохиятини шакллантириш ва мустаҳкамлашда миллий ҳуқуқ-тартибот органлари ва нодавлат секторидаги тегишли муассасаларга кўмаклашишга қаратилган.