ЕХҲТ Ўзбекистон қонунни ҳимоя килиш органлари вакилларига уларни Австриядаги ҳамкасабалари билан гиёҳвандлик моддаларнинг ноқонуний айланишига қарши кураш бўйича тажриба алмашувини қўллаб қувватламоқда
2013 йил 11-15 ноябр кунлари ЕХҲТнинг Ўзбекистондаги лойиҳалари координатори Ўзбекистон қонунни ҳимоя килиш органлари вакиллари учун гиёҳвандлик моддаларнинг ноқонуний айланишига қарши кураш бўйича Австрия тажрибасини ўрганиш ташрифини ташкил қилди.
Мазкур ташрифни мақсадлари Вена шахри аэропортдаги юк оқимини текшириш ва унда гиёҳвандлик моддаларининг контрабандасини аниқлаш, ва гиёҳвандлик моддаларнинг ноқонуний айланишига қарши курашда Австрия Ички ишлар вазирлиги қошидаги жиноий ишлар бўйича разведка ҳимзатининг бўлган ўрни ва шу мақсадда маълумот бошқаруви тизимларини ишлатилишини ўрганишдан иборат бўлди.
Ташриф жараёнида Австрия ва Ўзбекистон қонунни ҳимоя қилиш муассасалари вакиллари гиёҳвандлик моддаларнинг ноқонуний айланишига қарши кураш бўйича қўшма ҳамкорликни давом эттириб, Ўзбекистон республикаси қонунни ҳимоя қилиш органларининг кинология хизматларини, ҳамда маълумот йиғиш ва бошқариш тизимларини янада ривожлантириш мақсадларини билдиршди.
Мазкур ташриф ЕХҲТнинг Ўзбекистондаги лойиҳалари координатори ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси хузуридаги наркотик моддаларни назорат қилиш миллий ахборот-таҳлил маркази билан биргаликда амалга оширилаётган лойиҳа доирасида ташкил этилган бўлиб, унда Ўзбекистон Президенти девони қошидаги Хавфсизлик Кенгаши вакили, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси хузуридаги наркотик моддаларни назорат қилиш миллий ахборот-таҳлил маркази директори, Миллий хавфсизлик хизмати, Ички ишлар вазирлиги, ҳамда Давлат божхона қўмитаси вакиллари қатнашдилар.