Европада ҳавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг Тошкентдаги учрашувида кимёвий, биологик, радиологик ва ядровий қуролларни тарқатмаслик масалаларининг муҳокамаси
Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Хавфсизлик Кенгашининг оммавий қирғин қуролларини тарқатмасликка доир 1540-сонли Резолюцияси Ўзбекистон томонидан бажарилишининг техникавий жиҳатларини муҳокама қилиш бўйича ЕХҲТ кўмагида 2013 йил 19 августда Тошкент шаҳрида ўтказилган экспертлар учрашувида нодавлат иштирокчиларининг кимёвий, биологик, радиологик ва ядровий қуролларни ноқонуний айланмасига аралашувини олдини олиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
1540 –сонли Резолюция кимёвий, биологик, радиологик ва ядровий қуролларни тарқатмасликка ва уларни етказиб бериш воситаларига тааллуқлидир.
Мазкур учрашувда БМТ Хавфсизлик Кенгашининг 1540 Резолюциясини бажаришга доир миллий тадбирлар режасини ишлаб чиқишда иштирок этаётган масъул идораларидан, жумладан Давлат Божхона қўмитаси, Давлат чегараларни ҳимоя қилиш қўмитаси, Давлат “Саноатгеоконтехназорат” инспекциясидан ва бошка ташкилотлардан 15та вакил иштирок этди.
ЕХҲТ лойиҳалари координатори вазифасини бажарувчи Кристоф Опферманн учрашувнинг аҳамиятини мамлакат устуворликларини белгилаб олиш мақсадини олдига қўйган анжуман сифатида баҳолаб, Резолюциянинг бажарилишига ҳамда идоралараро ҳамкорликнинг яхшиланишига олиб келадиган таклифларини илгари сурди.
У оммавий қирғин қуроллари тарқалишининг олдини олиш юзасидан мамлакатнинг куч-ғайратини ошириш ЕХҲТ Вазирлик Кенгашининг 2012 йил декабр ойида Дублинда қабул қилинган Қарорига мувофиқ келишини айтди.