ЕХҲТнинг Ўзбекистондаги лойиҳалари координатори томонидан жиноий йўл орқали топилган даромадларни аниқлаш ва мусодара қилиш масалалари бўйича тренинг ўтказилмоқда
ТОШКЕНТ шаҳри, 26 март 2013 йил – Бугун Тошкент шаҳрида ички ишлар тизими ўқитувчилари учун жиноий йўл орқали топилган даромадларни қидириш, аниқлаш ва мусодара қилиш масалалари бўйича уч кунлик тренинг курси ўз ишини бошлади.
Ушбу тадбир ЕХҲТнинг Ўзбекистондаги лойиҳалари координатори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академияси билан биргаликда ташкиллаштирилган бўлиб, унга ушбу Академиянинг 25 нафар ўқитувчилари жалб қилинди. Мазкур тренинг Франциянинг икки нафар экспертлари бошчилигида ўтказилиб, унда Европа мамлакатларининг қонунни мухофаза қилиш органлари тажрибаларида жиноятлар бўйича йиғилган излар ва далиллар ҳақидаги маълумотлар тақдим қилинади.
Тренинг жараёнида маҳсус эътибор қонунни муҳофаза қилиш органлари мутахассиларини тайёрлашда жиноий йўл орқали топилган даромадларни қидириш, аниқлаш ва мусодара қилиш соҳасидаги ўқитиш дастурларини таркибига қаратилади.
“Мазкур тренинг қатнашчилари ЕХҲТга аъзо-мамлакатларининг ноқонуний равишда ўзлаштирилган мулкни фош этиш соҳасидаги тажрибалари тўғрисида керакли маълумотларни оладилар” деб таъкидлади ЕХҲТнинг Ўзбекистондаги лойиҳалари координатори, элчи Дьердь Сабо. “Машғулот якунлангач, Ички Ишлар Академияси ўқитувчилари ўзлаштирган ушбу билим ва услубларни Академиянинг жиноий йўл орқали топилган даромадларни қидириш, аниқлаш ва мусодара қилиш масалалари бўйича маҳаллий мутахассисларни тайёрлаш дастурига киритишларига имкониятлар беради”.
Ушбу тадбир ЕХҲТнинг Ўзбекистондаги лойиҳалари координатори ва Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академияси билан биргаликдаги ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари учун кадрлар тайёрлаш бўйича лойиҳа доирасида ўтказилмоқда.