ЕХҲТнинг Ўзбекистондаги лойиҳалари координатори томонидан гиёхвандлик моддаларнинг ноқонуний айланишига қарши кураш қўллаб қувватланмоқда
Тошкент шаҳар, 25 март 2013 йил – Бугун Тошкент шахрида, ЕХҲТ кўмаги остида ўз ишини бошлаган уч кунлик семинарда гиёхвандлик моддаларнинг ноқонуний айланиши муаммоси марказий мавзу сифатида танланди.
Семинар ЕХҲТнинг Ўзбекистондаги лойиҳалари координатори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси хузуридаги наркотик моддаларни назорат қилиш миллий ахборот-таҳлил маркази томонидан ташкиллаштирилган бўлиб, унда Ўзбекистонда гиёхванд моддаларнинг ноқонуний айланишини назорат қилиш вазифасини амалга оширувчи республикамизнингг барча вилоятларидан келган 14 та маъсул ходимлари бир ерга жамланди.
Семинар қатнашчилари ўтказилаётган тадбир давомида гиёхванд моддаларнинг ноқонуний айланишига қарши курашни қўллаб қувватлашга оид ишлаб чиқилган сўнгги норматив хужжатлар ҳамда давлат органларининг бу борада амалга ошираётган профилактик чоралари тўгрисида маълумотлар оладилар.
"Мазкур тадбир Ўзбекистон ва ЕХҲТга аъзо мамлакатларнинг гиёхванд моддаларни халқаро даражада тарқалишига қарши кураш сохасидаги икки томонлама хамкорлигини кучайтиришга тайёрлигини кўрсатади” деди ЕХҲТнинг Ўзбекистондаги лойиҳалари координаторининг катта маслаҳатчиси Кристоф Опферманн. “Бу тадбир орқали биз минтақада мавжуд бўлган муаммоларнинг асосийси бўлиб ҳисобланган наркотикларни ноқонуний алмашинувига қарши кураш борасида вилоятларнинг имкониятларини кучайтирмоқчимиз”.
Семинар ЕХҲТнинг Ўзбекистондаги лойиҳалари координатори ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси хузуридаги наркотик моддаларни назорат қилиш миллий ахборот-таҳлил маркази ўртасидаги амалга оширилаётган лойиха доирасида ўтказилмоқда.