Ресурслар
ОЗОДЛИКДАН МАҲРУМ ЭТИШ ЖОЙЛАРИДА ЖИНСИЙ ВА ГЕНДЕРГА АСОСЛАНГАН ЗЎРАВОНЛИКНИНГ ОЛДИНИ ОЛИШ ҲАМДА УНГА ҚАРШИ КУРАШИШ ЕХҲТ - минтақасидан стандартлар, ёндашувлар ва мисоллар
Ушбу нашрнинг мақсади давлат органлари ва фуқаролик жамияти томонидан ЖГАЗ ҳодисасини тушунишни яхшилаш, шу жумладан озодликдан маҳрум этиш жойларида бундай зўравонлик намоён бўлиш шаклларини тушунишдир. Нашрда
шунингдек, озодликдан маҳрум этилган шахсларнинг заифлигини оширадиган омилларни ҳам ўрганилади. Нашрнинг умумий мақсади озодликдан маҳрум қилиш жойларида ЖГАЗни камайтириш ва келажакда бутунлай йўқ қилишга
ҳисса қўшишдир.
Ушбу нашр биринчи навбатда жиноий адлия тизимида ишлаётган сиёсат ишлаб чиқарувчилар, қонун чиқарувчилар ва амалиётчиларга, шу жумладан адвокатлар, прокурорлар, судялар ва гумон қилинувчиларни, жиноятларда айбланувчиларни, шунингдек маҳбусларни ёки ушлаб турилганларни ҳибсга олиш, тергов қилиш, сўроқ қилиш ва ҳибсда сақлаш иштирок этувчиган бошқа барча ходимларга мўлжалланган.
Қарашлар, фикрлар, хулосалар, ва ушбу ҳужжатда ифодаланган бошқа маълумотлар Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилотининг (ЕХҲТ) нуқтаи назари ифодаси дегани эмас. Ҳужжатда ЕХҲТ муаллифи эканлигини таъкидланган ҳоллатлар бундан мустасно.