ЕҲХТ қалбаки ҳужжатлар ва улардан фойдаланувчи шахсларни аниқлаш бўйича инструкторларни тайёрлов курсини ўтказмоқда
2017 йилнинг 9-июнида, Тошкент шаҳрида қалбаки ҳужжатлар ва улардан фойдаланувчи шахсларни аниқлаш бўйича инструкторларни тайёрлов курси ўз ишини тугатди. Транcмиллий таҳдилар бошқармасининг Йўл ҳужжатларининг хавфсизлигини таъминлаш дастури ёрдамида ЕХҲТнинг Ўзбекистондаги лойиҳалари координатори томонидан ташкил қилинган мазкур курсда Ўзбекистон Республикасининг Миллий хавфсизлик хизмати Давлат чегараларани ҳимоя қилиш қўмитасининг тегишли бўлинмаларидан 19 мутахассис ва Ички ишлар вазирлигидан 12 мутахассис иштирок этдилар.
Австрия Федерал ички ишлар вазирлигининг экспертлари халқаро ҳужжатлар хавфсизлигини таъминлаш бўйича илғор амалиёти, шу жумладан, ҳужжатларни текшириш пайтида қалбакилаштирилган йўл ҳужжатларини аниқлаш бўйича тажрибалари билан бўлишдилар. Иштирокчилар қалбаки йўл ҳужжатларини ясаш жараёни, ҳужжатларнинг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида қоғоз ва полимер субстратлардан фойдаланиш йўллари, одатий босма усуллари, фотопроекция, такрорий верификация, профайлинг ҳамда ҳужжатларни қалбакилаштириш ва бундай холатларни аниқлаштириш соҳаларидаги охирги тенденциялар билан танишиб чиқдилар.
«Қалбакилаштириш ва сохталаштириш усулларининг мураккаблиги ва усталиги ошиб бораётгани сайин ҳуқуқ тартибот органлари учун уюшган жиноят гуруҳлари аъзолари ва террористларни қўлга олиш мақсадида бундай фирибгарликларни аниқлаштириш бўйича имкониятларини кучайтиришга бўлган эҳтиёж ошмоқда» - дейди ЕХҲТнинг Ўзбекистондаги лойиҳалари координаторининг вазифасини бажарувчи Юрген Беккер. «Бу борада, йўл ҳужжатлари хавфсизлигини таъминлаш – чет эллик террорист жангчиларнинг, бошқалар орасида, чегараларни кесиб ўтишининг олдини олишга қаратилган ЕХҲТнинг аксилтеррор ҳаракатларининг устувор йўналишидир».
Курс маҳаллий ҳуқуқ тартибот органлари ходимларининг ҳақиқий, қалбаки ва сохта ҳужжатларни аниқлаш ва ҳужжатларнинг қалбакилаштирилганлигини юзага чиқариш мақсадида эксперт-криминалистик жиҳозлардан фойдаланиш буйича маҳоратларини оширишга ҳамда олинган билимлари, малакалари ва амалий тажрибаларини Ўзбекистон Республикасининг тегишли муассасалари ходимлари билан бўлишадиган инструкторларни тайёрлашга қаратилган.
Мазкур курс ҳуқуқ тартибот органлари ва нодавлат секторининг тегишли идораларига ёрдам кўрсатишга қаратилган ЕХҲТнинг Ўзбекистондаги лойиҳалари координатори билан ҳамкорликдаги лойиҳасининг қисми хисобланиб, амалий мутахассисларнинг терроризм билан боғлик бўлган тахдидларга қарши инсон ҳуқуқлари ва қонун устуворлиги меъёрларига мувофиқ холда чора кўриш салоҳиятини оширишга қаратилган.